Манжукич ПСЖга ўтишни истамади

"Ювентус" форварди Марио Манжукич ушбу ёзги трансфер ойнасида ПСЖга ўтмайди.

Хабар қилинишича, 33 ёшли хужумчи ПСЖ таклифини рад этган.

Манжукич трансфернинг сўнгги кунларида, шошқалоқлик билан жамоасини алмаштиришни истамаяпти.

Хорватнинг сўзларига кўра, бу борада қишда хотиржамлик билан қарор қилгани маъқул. Январь ойида у "Ювентус" дан "Манчестер Юнайтед" га ёки Хитой лигасига кетиши мумкин.