Манжукич учун курашга Ла Лига клуби ҳам қўшилди

Испаниянинг "Севилья" клуби "Ювентус" форварди Марио Манжукич учун навбатдаги даъвогарга айланди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра андалусияликлар раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳужумчилари гол уришда оқсоқланаётгани сабаб таркибга тажрибали ҳужумчи жалб этишга қарор қилган. Бу борада эса улар айнан хорватиялик тўпурарни кўзлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич учун "Севилья"дан ташқари шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Милан" ва "Интер" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда. Ўз навбатида "Ювентус"нинг янги устози Маурицио Сарри уни ўз режаларига киритмаяпти.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум “Ювентус” сафида бирорта ўйинда майдонга тушгани йўқ. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!