Манжукич яна "Бавария"га қайтиши мумкин

"Ювентус" клуби форварди Марио Манжукич А Серияни тарк этиб, яна Бундеслигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sportbild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли хорватиялик футболчига “Бавария” қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, Манжукич ушбу жамоада 2012-2014 йилларда тўп сурган.

Мюнхенликлар Манжукични асосан Левандовскига ўриндош сифатида кўришмоқда. Бироқ, ундан қанот вингери сифатида ҳам фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, Манжукич ўтган мавсум А Серияда жами 25та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!