Манжукич ёзда МЮ га ўтмаганидан афсусланмоқда
Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Марио Манжукич жамоадаги ҳолатидан норози ва у қишда жамоасини ўзгартирмоқчи.
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича 33 ёшли хорватиялик футболчи мавсумлар оралиғида “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини рад этганидан афсусланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра “қизил иблислар” Манжукичнинг вазиятидан келиб чиқиб у билан қишки трансферлар даврида ҳам алоқага чиқишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Манжукични 10 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар