Манжукич
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хорватиялик футболчи “кекса синьора” бош мураббийи Маурицо Сарри уни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қайдномасига киритмаганидан ранжиган.

Айтиш керакки, ҳозир Европада трансферлар ойнаси ёпилиб бўлган. Бироқ, Манжукичда Қатардан таклифлар бор.

Маълумот учун, 33 ёшли Манжукич “Ювентус”да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 162та ўйинда майдонга тушди ва 44та гол уриб, 24та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.