Манолас "Наполи" билан келишувга эриша олмаяпти

Римнинг "Рома" клуби ҳимоячиси Костас Манолас "Наполи"га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Football Italia нашрининг ёзишича грециялик футболчи ва неаполликлар дастлаб 3,5 млн евро маошга келишиб олишган бўлишсада, унинг агенти Мино Райола сўнгги дамда маошни 4 млн еврога оширишни талаб қилган. Айни дамда музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли Манолас “Рома” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум А Серияда 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!