Мануэль Нойер Бундеслигада янги рекорд ўрнатди!

  • 19 октябрь, 14:31
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионатининг 7-турида “Боруссия Дортмунд”га қарши ўйинда (2:1) ўз фаолиятидаги 363-ғалабасини қайд этди. Бу натижа орқали у собиқ жамоадоши Томас Мюллерни (362 ғалаба) ортда қолдириб, Бундеслига тарихида энг кўп ғалаба қозонган футболчига айланди. 

Tecno

39 ёшли Нойер бу ютуққа 530 ўйинда эришди. У 2011/2012 йилги мавсумдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоа билан 12 марта Германия чемпиони, 5 марта мамлакат кубоги соҳиби ҳамда 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. 

Шунингдек, Нойер 2014 йилда Германия терма жамоаси билан Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!