Маошим кесилса ҳам, “Челси”дан кетсам бўлди!
Икки мавсум давомида Англия футболига мослаша олмаган “Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер Бундеслигага қайтиб кетишни истаяпти.
Германиялик тўпурар собиқ жамоаси – “Лейпциг” сафига қайтиш учун маошининг тенг ярмидан воз кечишга тайёр.
Маълумотларга қараганда, “Лейпциг” ўз сафида порлаган ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олишга ҳаракат қилмоқда.
Кетма-кет икки мавсум имконият берган “аристократлар” энди 26 ёшли футболчининг кетишига қарши эмас.
“Челси” 2020 йили бу ўйинчи учун “Лейпциг” клубига 53 миллион евро тўлаган. Айни пайтда улар германиялик ҳужумчини 39 миллион еврога баҳоламоқда.
Вернер ўтган мавсумда 37 марта майдонга тушиб, ўн битта гол ва олтита голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар