Мақсадига етган Бензема фаолиятини қаерда тугатишини айтди

“Олтин тўп” совринини қабул қилиб олган Карим Бензема фаолиятини ҳозирги жамоаси “Реал”да якунлашини айтди.

- Футболчилик фаолиятимни “Реал”да тугатаман. Бошқа ҳеч қандай вариант йўқ, - деди франциялик юлдуз.

Бундан аввал, Карим Бензема жорий мавсум охирида тугайдиган шартномасини яна бир йилга узайтиришга кўнгани маълум қилинган эди.

34 ёшли ҳужумчи “Қироллик клуби”да 2009 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Карим Франциянинг “Лион” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Карим журналистларга учта мақсади бўлганини, яъни онасига уй олиб бериш, "Реал"да ўйнаш ва "Олтин тўп" соҳибига айланишни истаганини айтган ва бугунги келиб, барча орзуси амалга ошди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!