Марадона Аргентина терма жамоаси бош мураббийини жиддий танқид қилди
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона “Манчестер Сити” тўпурари Серхио Агуэрони терма жамоага чақирмагани учун бош мураббий Лионель Скалонини жиддий танқид қилди.

“Скалонининг Агуэрони терма жамоага чақирмагани футболга нисбатан умуман ҳурматсизликдир. Мен терма жамоамизни бундай мураббий бошқаришини хоҳламайман. Билмадим, Агуэро терма жамоага чақиришлари учун яна нима қилиши керак”, - дейди Марадона.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум АПЛда жами 26та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та гол уришга эришди. У айни дамда АПЛ тўпурари ҳисобланади.