Марадона билан шартномани узайтиришди
“Химнасия Ла-Плата” клуби ўзининг расмий сайтида жамоа бош мурабби Диего Марадона билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.
Унга кўра, 59 ёшли мутахассис Аргентина клубида 2021 йилнинг охиригача қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Марадона “Химнасия Ла-Плата” клубида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа муддатидан аввал якунланган Аргентина чемпионатида 23 очко билан 19-ўринни эгаллади.
Фикрлар