Марадона бугунги ўйин ва Месси ҳақида гапирди

Aфсонавий Диего Марадона Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Наполи" ва "Барселона" қарама-қаршилигидан олдин, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳозирда "Наполи" Де Лаурентис президентлигидаги сўнгги 15 йиллик ичидаги энг қийин даврини ўтказмоқда. "Барселона"га қарши жуда қийин ўйин бўлади, аммо футболда доим ҳам тахминлар ўзини оқламайди.

Умид қиламанки, "Наполи" барчани ҳайрон қолдиради ва ўз мухлисларини хурсанд этади.

Месси ўзининг энг ёмон учрашувини ўтказади, деб умид қиламан," - деди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ва "Барселона"нинг ўзаро тўқнашуви бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AMUDARYO MANG'IT
26/02/2020 14:12
Maradona Messini yomon ko'radi Chunki Messi Argintinada Marodonaga kim Afsona va Qirol ekanini ko'rsatib kelmoqda