Марадона: Ҳозир Тонга терма жамоаси ҳам Аргентинани мағлуб эта олади

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона терма жамоа борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Тонга терма жамоаси ҳам бизни ютиши мумкин, тушунаяпсизми? Биз тузган жамоанинг обрўси бор, ўйнаганда эса... Бундан нима қолди? Терма жамоа либосини ўз онангиздек ҳис этишингиз керак, - деб Марадонанинг сўзларини келтириб ўтди TyC Sports нашри.

Маълумот учун, Тонга Тинч океани ҳавзасида жойлашган мамлакат саналади. 100 минг кишилик аҳолига эга бўлган мазкур давлат терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 202-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!