Марадона: Ҳозирги мураббий Аргентинани мотоспорт бўйича ЖЧга олиб чиқиши мумкин
Ads

"Термани ҳозирда Лионель Скалони исмли ёш мутахассис шуғуллантирмоқда. Такрорлайман, унинг айби терма жамоани бошқараётганидадир. Уни бу лавозимни эгаллашга мажбур этишди. Муммо шундаки, у эртага ўзини ҳақиқий мураббий санаб, термани мундиалга олиб боришга қарор қилиши мумкин.

Аммо у Аргентинани фақат мотоспорт бўйича ўтадиган мундиалга олиб чиқиши мумкин", - деди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 даги муваффақиятсизликдан сўнг Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ишлан олинган ва унинг ўрнини айнан Cампаолининг ёрдамчиси - Лионель Скалони эгаллаган эди.