Марадона ЖЧ-2018 олдидан Мессига маслаҳат берди
Жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона ҳамюрти Лионель Мессига ЖЧ-2018 олдидан мундиалда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат бериб ўтди.
“Мен Мессига ўз ўйинини кўрсатишда давом этишини ва футболдан завқ олишини маслаҳат берган бўлардим. У ўзи ҳақидаги барча танқидларни унутиши керак.
Сампаолини билмайман ва унинг қандай ўйин ташкил этишидан ҳам бехабарман. Лекин шуни аниқ биламанки, аксарият футболчилар бу мусобақада бор имкониятларини ишга солишади. Уларда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун яхши имконият бор. Аммо, мен Аргентинани мусобақа фаворити деб ҳисобламайман. Чунки, фаворитлар ҳеч қачон юта олишмайди”, - дейди Марадона.
Фикрлар