Марадона Жоковични қидиряпти
Ads
 
 
Аргентиналик машҳур футбол юлдузи Диего Марадона теннис олами вакили Новак Жоковичга бўлгани ҳурмати ва таниқли ракетка устасининг футболкасини олмочи экани ҳақида гапириб берди.
 
- Мен Новак билан узоқ йиллар муқаддам Абу-Дабида учрашиб қолгандим, - дейди Диего Марадона. - Ўшанда у ҳали теннис чўққисига чиқмаган эди. Лекин мен уни биринчи рақамли ракетка устасига айланишини ҳис қилганман. Биз теннис ва футбол ўйнаб, кунни бирга ўтказдик. Жокович болалигида бомба тушмаган майдона қидирганини айтганда жуда таъсирланганман. Бир куни Новак аргентиналик журналистдан менинг футболкам кераклигини айтворибди. Тўғрисини айтсам, менга ҳам Новакнинг футболкаси керак.
 
Марадона сербиялик теннисчини топиб, ундан имзоси туширилган футболкасини олишини айтди.