
Марадона касалхонадан чиқди
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона миясидан ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг, касалхонадан чиқди. Бу ҳақда Football Italia нашри ёзмоқда.
“Марадона ҳаётидаги энг қийин лаҳзани бошдан кечирди ва у буни енгиб ўтди. Диего энди ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тузалиш йўлида. У даволаниш жараёнини фақат оиласи даврасида ўтказмоқчи. Марадонага ғамхўрлик ва хотиржамлик керак”, - деди Марадонанинг адвокати Матиас Морла.
60 ёшли Марадона 2 ноябрь куни касалхонага ётқизилган эди.
Фикрлар