Марадона касалхонага ётқизилди

  • 3 ноября, 2020, 15:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 60 ёшли футбол юлдузини Ла-Плата шаҳридаги шифохонага олиб келишган. Аммо бунга нима сабаб бўлгани номаълум.

Марадонанинг шахсий шифокори эса қуйидаги фикрларни билдирди.

“Касалхонага келишни унинг ўзи хоҳлади. Ҳозирча, унинг ҳаётига хавф соладиган ҳеч нарса йўқ. Диего соғлигини барқарорлаштириш учун касалхонага ётди. Тез орада унинг аҳволи анча яхшиланади”, - деди шифокор.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию