Марадона Ла Лига клубини бошқариши мумкин
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона янги мавсумдан эътиборан, Ла Лигада ўйнайдиган "Эльче" клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Super Deporte нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, клуб хўжайини Кристиан Брагарник яқиндагина истеъфога чиқарилган бош мураббий Хосе Розо Мартин ўрнига айнан Марадонани олиб келмоқчи.
Диего айни дамда Аргентинанинг "Химнасия ва Эсгрим" клубини бошқармоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар