Марадона МЮни бошқаришга тайёр эканлигини айтди
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёрлигини билдирди.

“Агар уларга янги мураббий керак бўлса, мен тайёрман. Биламан, ушбу жамоа бутун дунё бўйлаб жудаям кўп футболка сотади, лекин улар соврин ҳам ютишлари керак. Мен эса буни қила оламан. “Манчестер Юнайтед” узоқ вақтдан буён менинг севимли жамоам ҳисобланади. Улар сафида жудаям кўплаб маҳоратли футболчилар ўйнашган ва Алекс Фергюсон даврида жамоа ажойиб ўйинлар кўрсатган”, - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Марадонанинг сўнгги жамоаси Мексиканинг "Дорадос" клуби бўлган эди. “Манчестер Юнайтед”нинг ҳозирги мураббийи эса Уле Гуннар Сульшер ҳисобланади. Унинг “қизил иблислар” билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.