Марадона пиёниста бўлиб қолдими?

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадонанинг шифокори Леопольдо Луке мижозининг алькоголизмга дучор бўлгани ҳақида гапирди.

“У ичади, ҳаддан ортиқ кўп ичади. Лекин, биз бу борада ишлаяпмиз. Диего оилавий муаммолар ва карантинга қарамасдан кокаиндан бутунлай фориғ бўлди”, - дейди шифокор.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли Марадона ҳозир Аргентинанинг “Химнасия” клубини бошқармоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)