Марадона Роналдиньони катта футболга қайтармоқчи

Афсонавий футболчи Роналдиньо футболчилик фаолиятини тиклаши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, "Химнасия" бош мураббийи Диего Марадона бразилиялик "афсунгар"ни майдонга қайтаришга уриниб кўрмоқчи. 59 ёшли мутахассис Роналдиньони ўз жамоасига олиб келмоқчи.

Собиқ форварднинг ўзи ҳам фаолиятини тиклаш ҳақида ўйлаб кўрмоқда, бироқ томонлар ўртасида музокаралар бошланганича йўқ.

2016 йилда ҳам Роналдиньо "Химнасия" клубига ўтиш имконияти бўлган, бироқ футболчининг акаси ушбу келишувга рози бўлмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард ва унинг акаси Асунсьон аэропортида қалбаки паспорт билан қўлга тушган ва 9 апрель куни 1,6 миллион доллар гаров эвазига озодликка чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!