Марадона Сафаров: Бугунги ғалаба мубораклик мухлисларимизники

Бугун Олий Лиганинг 29-турида “Машъал” жамоаси ўз уйида “Бухоро”ни мағлуб этди. Ўйиндан сўнг мезбон жамоа вакили Марадона Сафаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун жуда чиройли ғалабани қўлга киритдик, аммо шундай шиддатли ва муросасиз баҳсда ғалаба қозониш осон бўлмади. Бугунги ғалаба сўзсиз мубораклик мухлисларимизники. Улар бизни барча баҳсларда қўллаб-қувватлаб туришди, шундай экан бу ғалабамиз эгаси улардир. Истардимки жамоамиз ва мухлисларимиз юзидаги бугунгидек қувонч ҳеч қачон тарк этмасин. Қўлимни кўксимга қўйиб мубораклик мухлисларимизга таъзим қилиб қоламан, деди - “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Марадона Сафаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!