Марадона яна истеъфога чиқиши мумкин

Аргентинанинг "Химнасия" клуби бош мураббийи Диего Марадона лавозимини тарк этиши мумкин.

Бунга сабаб, клуб президенти Габриель Пеллегрино раҳбарликка қайта сайланмаслиги кўрсатилмоқда.

Марадона Пеллегринони қўллаб-қувватлайди ва аввалроқ, жамоанинг амалдаги президенти кетса, Марадона истеъфога чиқишини таъкидлаган.

Маълумот учун, "Химнасия" клуби Аргентина чемпионатининг жорий мавсумида 10 очко тўплаган ҳолда, 24 та клуб орасида 22-ўринни эгаллаб турибди.