Марадонанинг миясини очишди
Аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадонанинг соғлиги хавф остида экани аниқланди. 60 ёшли собиқ футболчининг миясида қон қуйилиши оқибатида гематома ҳосил бўлган ва уни тезда жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди.
Аввалроқ, Марадонанинг шахсий шифокори у шифохонага ўз ихтиёри билан ётгани ва ҳеч қандай хавф йўқлигини тъкидлаган эди.
Маълумотларга қараганда, Марадона 30 октябрь куни ўзининг 60 йиллик юбилейига бағишланган учрашув олдидан оммага кўриниш берган. Аргентина чемпионатининг биринчи турида унинг “Химнасия Эсгрима” жамоаси “Патронато”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Учрашув олдидан унга эсдалик совғаси топширилди. Бироқ, Марадони ўзини ёмон ҳис қилаётгани боис ўйинни кузата олмади.
Шундан сўнг, Марадона шифохонага ётқизилгани ҳақида гаплар тарқала бошлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мияга қон қуйилиб, гематома ҳосил бўлишига Марадонанинг бокс машғулотларида жароҳатлангани сабаб бўлган. Гематомани олиб ташлаш бўйича операция муваффақиятли ўтди ва ҳозирда машҳур футболчи ўз палатасида дам олмоқда.
Фикрлар