Марадонанинг ўлимида унинг шифокори айбланмоқда

Аргентига прокуратураси Диего Марадонининг ўлими бўйича унинг шахсий шифокори Леопольдо Лукега айблов эълон қилди.

Бунга Марадонанинг қизлари даъвоси сабаб бўлди. Улар шифокор отасига етарли даражада эътибор қаратмаганини таъкидламоқда.

Бу даъво ортидан суд Лукенинг уйида ва шифохонасида тинтув ўтказишга рухсат берди. Шифокорнинг шахсий мобил телефонлари, компьютер ва касаллик тарихига оид ҳужжатлар ўрганиш учун олиб қўйилди. Тезкор ходимлар шифокор беморга тиббий ёрдам кўрсатишда хатога ва эътиборсизликка йўл қўйганини исботлаши керак бўлади.

Марадона 25 ноябрь куни сурункали  юрак етишмовчилиги таъсирида келиб чиққан ўпка шишиши оқибатида вафот этгани аниқланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!