Марадонанинг ўлимидан кейин жиноий иш очилди. Аслида нима бўлган эди?

  • 27 ноябрь, 2020, 19:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина прокуратураси Диего Марадона ўлими сабабларини ўргана бошлади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, машҳур футболчи бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан кейин ўз уйидаги тикланиш жараёнида 12 соат мобайнида мутахассислар қаровисиз қолдирилган. Бундан ташқари, чақиртирилган тез ёрдам бригадаси икки соат кечикиб келган.

Прокуратура зарур пайтда беморни қаровсиз қолдириш ва ўз ишига совуққонлик билан ёндашиш каби айбловларни илгари сурмоқда.

Марадонанинг ўлимига юрак тўхташи сабаб бўлгани қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!