Марадонанинг ўлимига нима сабаб бўлгани расман маълум қилинди
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг ўлимига нима сабаб бўлганлиги маълум бўлди.
Афсонавий футболчи ўтган йилнинг 25 ноябрь куни вафот этган эди.
Toda Pasion тарқатган хабарга қараганда, тиббий комиссия Марадонанинг ўлимига бир нечта омиллар сабаб бўлганлигини тушунтириб, дастлабки ташхисни тасдиқлади.
1) Марадона, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сабабли, чап қоринча систолик функциясининг ёмонлашиши билан дилатацияланган кардиомиопатия билан оғриган;
2) аргентиналикда юрак ва буйрак етишмовчилиги, шунингдек, цирроз, танадаги натрий ва сувни ушлаб туришига сабаб бўлган;
3) Собиқ футболчи парҳезга риоя қилмади, бу эса натрий истеъмолининг кўпайишига олиб келиб, ўпкада шиш пайдо қилган.
Фикрлар