Марат Бекмуратов: "Эдил Есенгулов ҳамиша жангга тайёр!"

  • 17 август, 2022, 13:32
  • 0
  • MMA

Юртимиз ММА оламининг мухлисларига анчагина яхши таниш бўлган, қирғизистонлик Эдил Есенгуловнинг ҳамюртимиз истеъдодли спортчи Абдуқодир Абдуворисов билан жанги ҳақида ҳабарлар пайдо бўлди. Бу баҳс ҳақиқатдан яқин орада бўладими ёки Есенгуловнинг бошқа режалари мавжудми, бу борада унинг менежери Марат Бекмуратов билан боғландик. 

- Албатта, Абдуқодир ёш ва маҳоратли спортчи ҳисобланади. Агар, бу жанг ташкил қилинса, жуда қизиқарли бўлар эди. Ҳа, уларнинг иккиси ўртасидаги тўқнашув ҳақида ижтимоий тармоқларда кўп гап-сўз бўлмоқда. Эдил ушбу жангга тайёрлигини ва гонорар миқдорини айтди. Мен Абдуқодирнинг мураббийи телефон номерини Қозоғистоннинг "Мерган" промоушени раҳбарига бердим.Чунки, биз 10 сентябрь куни жанг ўтказишимиз керак эди. Бироқ, Абдуқодир 10 сентябрга тайёр эмаслигини айтишди ва 17 сентябрь куни Фарғонада ташкил этилувчи "Open FC" ҳамда "ATF Championship"нинг ҳамкорлигида ўтказадиган жанг кечасида октагонга кўтарилишини маълум қилди. Биз ушбу жанг кечасида бразилиялик спортчига қарши октагонга кўтарилишимиз керак. Чунки, у билан музокарани 2 ой аввал бошлагандик. 

Албатта, бу тўқнашув бўлиши мумкин. Бироқ, аниқ санаси ҳаида бирор бир маълумот бера олмайман. Аммо, шуни айтишим мумкинки, Эдил ушбу жангга исталган вақт тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!