Марат Бикмаев дисквалификация туфайли "Локомотив"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

1-тур доирасидан ўрин олган ўйинларни 2 нафар футболчи ўтган мавсумдаги дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. Булар – “Пахтакор” сафига кўчиб ўтган Марат Бикмаев ҳамда ўтган мавсумда “Металлург” ёшлар таркиби сафида ўйнаган Худойшукур Сатторовлардир. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Суперлига-2018 мавсуми 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди. Натижада футболчи 2 та расмий ўйинга четлатган эди. Бикмаев Суперлига-2018 32-турини ўтказиб юборганди. Футболчи 2019 йилги мавсум ҳисобидан ҳам дастлабки ўйинни ўтказиб юборади. 

Қолаверса, Ёшлар биринчилиги-2018 32-тури доирасида “Бухоро” – “Металлург” ўйинида тажовузкор хатти-ҳаракати сабабли майдондан четлатилган ва натижада 3 та ўйинга дисквалификация қилинган “Металлург” аъзоси Худойшукур Сатторов дастлабки 3 та тур ўйинини ўтказиб юборади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!