
Марат Мифтахутдинов: "Бу ўйингача вазифани уддалагандик, шу боис таркибда ротацияни амалга оширдик"
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги туридан ўрин олган “Андижон” – “Динамо” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар мураббийи Марат Мифтахутдинов қатнашди.
- Ўйинни қизиқарли бўлди, дейиш мумкин. Учрашувни барча жуда қизиқиш билан кузатди. Майдон эгаларида бир қатор хавфли вазиятлар бўлди. Футбол шундай ўйинки, унда албатта имкониятлардан фойдаланишинг керак бўлади. Шу сабабли кўрдикки, бугунги баҳс дуранг билан якунланди. Албатта, биз бу ўйингача вазифани уддалагандик. Шу боисдан ушбу учрашув учун таркибда ротацияни амалга оширдик. Чемпионат ўйинларида захирада қолаётган ва ўйин амалиёти камроқ бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этдик. Шу билан биргаликда ўринбосарлар таркибимиздан ҳам айрим ёшларни синаб олдик.
- Майдонда тўп сурган ёш футболчилар сизда қандай таассурот қолдирди?
- Уларда катта хоҳиш борлиги кўриниб турди. Баъзи жойларда уларга тажриба етишмади. Ўйлайманки, иқтидорли ёшларимиз бизнинг яқин келажакдаги асосий ўйинчиларимиз.
- Бош мураббий Вадим Абрамовни Андижонга келмаганининг сабаби нимада?
- Соғлигида бироз муаммолари бор эди. Бироз бетоб бўлиб қолди. Бир қатор футболчиларимиз қолишганди. Вадим Карленович улар билан бирга қолди. Соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли келмади.
Фикрлар