Marca нашри Ла Лига мавсум якунлари сарҳисобини эълон қилди. Бензема Мессини ортда қолдирди

Marca нашри Испания чемпионати якунланган мавсумининг энг яхши футболчи, мураббий, клуб ва яна бир қанча йўналишлар бўйича ўтказилган сўровнома якунларини маълум қилди.

Сўровнома натижаларига кўра, энг яхши футболчи унвонини 37 фоиз овоз билан "Реал" форварди Карим Бензема қўлга киритди. "Барселона" форварди Лионель Месси эса иккинчи ўринни банд этди.

Энг яхши мураббий унвонини "Реал" устози Зинедин Зидан қўлга киритди.

Бошқа категориялар бўйича қўйидаги натижалар қайд этилди:

Энг яхши трансфер: Лукам Окампос ("Севилья").

Энг ёмон трансфер: Лука Йович ("Реал").

Энг яхши ёш футболчи (U21): Мартин Эдегор ("Реаль Сосьедад").

Энг яхши испаниялик футболчи: Серхио Рамос ("Реал").

Энг яхши дарвозабон: Тибо Куртуа ("Реал").

Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Каземиро ("Реал").

Энг яхши ҳужумчи: Карим Бензема ("Реал).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)