Марчелло Липпи: Сульшер яхши футболчи бўлган. Умид қиламанки, у мраббийликда ҳам яхши энг яхшилардан бўлади
Ads

Хитой терма жамоаси устози Марчелло Липпи "Ювентус"да ишлаган вати "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин бўлганлиги ҳақида гапирди.

"Ҳа, мен "Юве"да ишлаётган пайтимда "Тоттехэм"га ўтишим мумкин бўлган, аммо Туринни тарк этишни истамагандим. "Ювентус" мен учун МЮ Фергюсонга қанчалик қадрли бўлса, шундай бўлган. Туринда ажойиб жамоа бор эди. Мен бу клубни ҳар бир майда деталларигача севар эдим.

Мен инглиз тилини яхши билмас эдим. Шунинг учун ҳам рад жавобини берганман. Шунда менга кимдур Фергюсон ҳам инглиз тилини яхши билмаганлиги ва у шотландиялик эканлигини айтиб ўтганди.

Менга Рой Кин ёқар эди. У "Ювентус"га ўтишга яқин келган. Бироқ, музокаралар ижобий якун топмаган.

Шу қаторда, Пол Скоулз ҳам ёқар эди.

Сульшер яхши футболчи бўлган. Умид қиламанки, у мраббийликда ҳам яхши энг яхшилардан бўлади," - деди Липпи.