Марчелло Липпи Хитой терма жамоасидан кетишини эълон қилди

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 2022 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичидан ўрин олган Сурия (1:2) га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин, истеъфога чиқишини эълон қилди.
"Биламан, мени ойлик маошим жуда кўп. Ҳа, жуда ва жуда кўп. Шунинг учун, барча жавобгарликни ўз бўйнимга олишим керак.
Бугундан бошлаб, мен бошқа Хитой терма жамоасининг бош мураббийи эмасман. Барчага катта раҳмат," - деди Липпи.
Эслатиб ўтамиз, Липпи 2016 йилнинг октябрида хитойликлар бош мураббийи этиб тайинланганди.
Шу йилнинг январида италиялик мутахассис ишдан бўшаган эди ва май ойида яна лавозимига қайтарилганди.