Марек Гамшик: "Наполи"да 500та ўйин ўтказаман деб умуман ўйламагандим
Словакиялик ярим ҳимоячи Марек Гамшик А Сериянинг ўтган турида “Наполи” сафида ўзининг 500-учрашувини ўтказди.
“Наполи” сафидаги дебют учрашувимни яхши эслайман. Бу 2007 йилнинг августида бўлиб ўтган эди. Ўшанда биз Италия кубоги доирасида “Чезена”га қарши ўйнаган ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Ўша учрашувда мен 90 дақиқа ўйнаган ва гол урган эдим. Бироқ, кейинчалик “Наполи” сафида 500та ўйин ўтказаман деб умуман ўйламагандим. Бу шунчаки рақамлар ва статистика ҳолос. Муҳими мен ушбу натижага эришганимдан хурсандман”, - дейди тажрибали футболчи.
Маълумот учун, Гамшик бундан ташқари “Наполи” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ҳисобланади.
Фикрлар