
Мареска: "Агар мавсумни топ-5да якунласак ва Конференциялар лигасини ютсак – бу ажойиб натижа бўлади"
'Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг мавсумдаги мақсадлари ҳақида баёнот берди.
— Биринчи кундан бошлаб клуб менга қўйган мақсад аниқ эди: икки йил ичида Чемпионлар лигасида иштирок этиш. Тушунарлими? Бу – биринчи кундан айтилиб келиняпти. Аммо агар сиз март ойига келиб, бутун мавсум давомида ТОП-4 ёки ТОП-5да бўлсангиз, табиийки, мақсад мавсумни Чемпионлар лигаси йўлланмаси билан якунлашга айланади.
Мақсаднинг ўзгариши сабаби шундаки, март ойида – халқаро танаффус вақтида – биз турнир жадвалининг юқори қисмида эдик. Шунинг учун мақсаднинг ТОП-4 ёки ТОП-5га киришга айланиши мантиқий.
Нима ўзгарди? Биз жадвалнинг юқори қисмида турдик ва мақсад автоматик равишда кучли бешликда мавсумни якунлашга айланди. Мен бир неча бор айтдим: биз яхши мавсум ўтказяпмиз ва агар ТОП-5да якунласак ҳамда Конференциялар лигасини ютсак – у ҳолда мавсум аъло даражада ўтади.
— "Челси" учун чемпионликка даъвогар бўлиш мақсад эмасми? — деган саволга эса Мареска шундай жавоб берди:
— Охирги икки мавсумда жамоа 12 - ва 6 - ўринларни эгаллаган. Гап 10-15 йил аввалги натижалар ҳақида кетаётгани йўқ, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "аристократлар" мураббийи.
Фикрлар