
Марескa: "Ливерпуль"ни қувиб етиш жуда қийин бўлади"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска чемпионлик пойгаси борасида хавотирланмоқда.
"Агар улар шу тарзда давом этса, нафақат биз, балки бошқа клублар ҳам уларни қувиб ета олмайди деб ўйлайман. Улар ўтган йилдан бери фантастик иш олиб боришмоқда. Харид қилган футболчилари ҳам жамоанинг яна АПЛ ва Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашиш нияти борлигини яққол кўрсатмоқда", – деди Мареска "The Guardian" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Арне Слот қўл остидаги "Ливерпуль" барча 5 та ўйинда ғалаба қозониб, яқин таъқибчисидан 5 очко узоқлашиб олди. "Челси" эса "Брентфорд" (2:2) билан дуранг ва "Манчестер Юнайтед"дан (1:2) енгилиб, лидердан 7 очко ортда қолмоқда.
Маълумот ўрнида, 23 сентябрь куни "Челси" Англия Лига Кубогида "Линкольн Сити"га қарши баҳс олиб боради. Уйин Тошкент вақти билан 23:45'да старт олади.
Фикрлар