Мареска "Манчестер Сити" ҳақида: "Кейинги босқичга тайёрман"
Энцо Мареска келажаги ва "Манчестер Сити"да иш бошлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Мен ўзимни кейинги босқичга тайёр деб ҳис қиляпман, энг муҳими ҳам шу. “Манчестер Сити”да ишлашми? Клублар қизиқишидан ташқари, инсоннинг ўзи ҳам тайёр бўлиши муҳим.
Мавсум якунигача ҳали бир неча ҳафта бор, кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди Мареска.
Журналист Фабрицио Романонинг қўшимча қилишича, "шаҳарликлар" Хосеп Гвардиола жамоани тарк этган тақдирда Марескани идеал номзод сифатида кўрмоқда.
35 турдан сўнг "Манчестер Сити" АПЛ жадвалида 74 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Арсенал"дан 5 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар