Маргарита Гаспарян Голландиядаги юришини бошлади

Россиялик Маргарита Гаспарян Хертогенбос шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирни ғалаба билан бошлади.

Маргарита мусобақанинг биринчи даврасида словакиялик Виктория Кузьмовани 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Libema Open"нинг иккинчи даврасида Гаспарян германиялик Мона Бартель, ёки бельгиялик Греетье Минненга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!