Марио фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин турибди

“Брешия” клуби форварди Марио Балотелли фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълумот беришича, 29 ёшли футболчининг агенти Мино Райола “Бешиктош” билан музокаралар ўтказмоқда. Турк гранди эса Балотелли учун йилига 2,5 млн евро тўлашга тайёр.

Марионинг “Брешия” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, аммо клуб А Сериядан тушиб кетди ва шу боис томонлар ўртасидаги келишув бекор қилиниши мумкин. Бундан ташқари, футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасидаги можаролар ҳали ҳам давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!