Марио Фернандес узр сўради
Ads

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес Хорватияга қарши (2:2, 3:4 – пенальтилар серияси) ЖЧ–2018 чорак финал ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Гол ургандан кейин қувонч ҳисси пайдо бўлди, пенальтидан кейин эса ғамгинлик келди. Нима бўлганда ҳам ҳамма мақтовга лойиқ. Мен голга айланмаган пенальти учун узр сўрамоқчиман. Жамоадошлар бунинг учун узр сўраш шарт эмас дейишяпти.

Бу эса коллективимиз мустаҳкам эканидан далолат. Ноаниқ пенальтининг қийматини биламан, аммо у эришган ютуқларимизни ўчириб ташламайди. Смоловни қўллаб-қувватлаш учун уни майдонда қидирдим. Ҳамма хато қилади.

Кўпчилик буюк футболчилар 11 метрли жарима нуқтасидан унумли фойдалана олмаган. Тоза онг билан ишлашда давом этамиз”, – деди Марио Фернандес.