Мария Саккари биринчи тўсиқдан ўтди

Грециялик теннисчи Мария Саккари Чарльстон шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи давра баҳсларидаги илк учрашувини ғалаба билан якунлади.

Мария мазкур босқичда швейцариялик Конни Перринни уч сетда, 7:5, 3:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва учинчи босқичга йўл олди.

Энди Саккари "Volvo Car Open" турнирининг учинчи даврасида германиялик Андреа Петковичга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!