Мария Шарапова: Елена Остапенкони сабрсизлик билан кутмоқдаман
Ads

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Римдаги турнирнинг чорак финалида латвиялик Елена Остапенкога қарши ўтадиган ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

" Римжа кўнгилдагидек иштирок этмоқдаман дея оламан. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Мен бу туйғуларни қандай ҳис қилаётганимни сўз билан тушунтира олмайман. Ҳозирда мен ҳар бир ўйинга ўзгача руҳда тушмоқдаман. Тўғри Мадрид ва Римдаги турнирларда бир маромда ўйнаш қийин бироқ мен ҳамма қийинчиликка тайёрман.

Остапенкога қарши ўйин жиддий бўлади. Мен уни қандай ўйнашини биламан. У сўнгги йилларда ажойиб ютиқларга эришди. Айниқса, у қум қопламали кортларда яхши ўйин кўрсатади. Аввал у билан ўйнамаганман. Шу сабабли ҳам Еленага қарши баҳсни сабрсизлик билан кутмоқдаман", – дейди Шарапова.

Sports.uz