Мария Шарапова Формула-1 пойгасида иштирок этди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Формула-1 бўйича Абу-Дабида ўтаётган Гран-при мусобақасига ташриф буюрди.

Марияни амалиёт пойгалари ўтаётган вақтда «Ред Булл» жамоаси учун ажратилган жойда кўришган.

Эслатиб ўтамиз Мария Шарапова 2018 йилги спорт мавсумини Шенчженда ўтказиладиган нуфузли турнирда бошламоқчи.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!