Мария Шарапованинг кучи ёш теннисчига етмади
Ads

Лондон шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида аёл теннисчилар сараланмоқда.

Соврин жамғармаси 34.000.000 фунт стерлинг бўлган турнирнинг биринчи даврасида россиялик Мария Шарапова ҳамда Виталия Дьяченко ўзаро рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйиннинг биринчи сетида Мария рақибини тай-брекда мағлубиятга учратган бўлса, қолган сетларда 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.