Марказий Осиёнинг энг зўр дарвозабони Ўзбекистондан

Россия премьер-лигаси тарихида Марказий Осиё мамлакатларидан жами 120 нафардан ортиқ легионер тўп сурган.  Sportbox.ru ана шу футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.

 Шарқ – нозик масала. Россиядаги тарихий терма жамоада 7    футболчимиз бор

Биз ҳар бир чизиқ бўйича энг кучли, деб топилган Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган чарм тўп усталарини алоҳида таништирамиз.

“Марказий Осиё мамлакатлари терма жамоалари дарвозасини қўриқлаган посбонлар орасида энг зўри Алексей Поляков бўлиб чиқди. Асосий таркибдаги ягона жой айнан Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўриқлаган моҳир дарвозабонга берилди. Поляков тожикистонлик Андрей Мананников, қозоғистонлик Константин Ледовских ва Андрей Сидельниковни орта қолдирди.

Нега Поляков?

У рақобатчиларига қараганда юқори даражада кўп учрашув ўтказган. Дарвозабон ўйнаган клубларнинг ҳам мавқеи баланд. Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини 18 та ўйинда қўриқлаган посбон Россия премьер-лигасида 130 та учрашувда қатнашган. “Локомотив” таркибида бир марта вице-чемпион, икки марта совриндор бўлган, Россия кубоги ва Суперкубогини ютган. “Крилья Советов” жамоасида ҳам бронза медалга эга чиққан.

Поляковнинг ўзига хос хусусиятлари – тезкор реакция, хотиржамлик ва профессионаллик”, деб ёзади Sportbox.ru.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!