Марказий ўйинда "Наполи" ўз майдонида "Милан"га ютқазиб қўйди. Златандан дубль (видео)

Италия А Сериясининг 8-тур марказий баҳсида “Наполи” ва “Милан” ўзаро баҳс олиб борди.

Неаполдаги ўйин голларга бой бўлди. Якунда 1:3 ҳисобида “россонерилар”нинг ғалаба қозонди. Мезбонларнинг ягона голини Дрис Мертенс (63') киритди. Меҳмонларга ғалаба келтирган голларни Златан Ибрагимович (20', 54') ва Йенс Петер Хауге (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!