Маркиньос: "Бизда юқори даражадаги жамоа бор"

CHERY AUTO

ПСЖ сардори ва ҳимоячиси Маркиньос УЕФА Суперкубогида "Тоттенхэм"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Мавсумни Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида якунлаш ажойиб бўлди. Янги мавсумни эса Суперкубок соҳиби сифатида бошлаш эса бошқача завқ беради деб ўйлайман. Биз учун бу ҳолат илк бор содир бўлади. Бундай совринни қўлга киритиш ажойиб, бироқ биз буни яна қайта қайта такрорлашни истаймиз. 

Бу жамоада эканимдан ва бу жамоа билан совринлар ютганимдан хурсандман.  "Тоттенхэм" жисмоний жиҳатдан яхши тайёрланган. Биз хам Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз ўйинимизни йўқотиб қўймадик. Буни машғулотларда кўряпмиз. Ҳозирда жисмоний ҳолатимиз аъло даражада бўлмаса ҳам, бизда юқори даражадаги жамоа бор", - деди бразилиялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Суперкубок учрашуви 13 августдан 14 августга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию