Марко Асенсио "Барселона"нинг қизиқиш билдираётганига изоҳ берди

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио “Барселона”нинг қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Тўғрисини айтсам, “Барселона” мени ўз сафига қўшиб олмоқчими ёки бу шунчаки миш-мишми, билмайман. "Барса"да ўйнашни истисно қиламанми? Мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйлаб кўрмаганман ва бунга унча аҳамият бермайман. Айни пайтда мен ҳақимда кўплаб миш-мишлар ва тахминлар бўлиши табиий. Сабаби январдан кейин исталган клуб билан шартнома имзолашим мумкин бўлади. Шу боис, бу каби хабарлар пайдо бўлиши нормал ҳолат.

Август оғир ой ўтди, лекин қарор қабул қилинди. "Реал" Мадридда эканлигимдан жуда хурсандман. Анчелоттининг менга бўлган ишончи муҳим рол ўйнади. Мен "Реал"га ёрдам бера олишимга ишонишда давом этаман ва клуб билан чемпионликни қўлга киритишда хоҳлайман", - дея Асенсио Марcа сўзларини келтиради нашр.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Айни пайтда футболчининг агенти Хорхе Мендес "Барселона" раҳбарияти билан яхши муносабатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!