Марко Асенсио: Футболни соғингандим, мана қайтдим
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марк Асенсио жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанди. Айни пайтда испаниялик хавбек жамоа машғулотларига қўшилган ва умумий гуруҳда шуғулланмоқда.
Катта муддат "ўйиндан ташқари ҳолат"да қолган футболчи қуйидаги фикрларни билдирди.
- Анча вақт жароҳатимни даволаш билан банд бўлдим. Шу пайт яқинларим ва жамоадошларим менга далда бўлишди. Футболни соғингандим, мана қайтдим. Энди эътиборимни клубимнинг ўйинларига қаратаман, ғалабаларни соғинганман, - деди Марко Асенсио.
Фикрлар